

"Билмадим, балки атайдандир, аммо Кьеллини ҳар ўйинда мени ёпиб ташлайди. Серхио Рамос эса жуда ҳам қаттиқ ўйнайди. Ван Дейк эса тоғ каби жуда ҳам гавдали, ўтиш жуда қийин", - деди Мората.
Ушбу мавсумда 27 ёшли Мората "Атлетико" таркибида 32 ўйинда қатнашиб 12 гол урди. У фаолияти давомида "Реал", "Ювентус" ва "Челси" каби жамоалар таркибида ҳам ўйнаган.



