

"Буффон - футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон. Шунингдек, у майдонда ва унинг ташқарисида яхши инсон. У билан битта жамоада ўйнаш имкони бўлганидан бахтлиман", - деди Мората.
Мората 2014 йилдан 2016 йилгача "Ювентус"да тўп тепган. Италия А Серияси 38-тури доирасидаги "Ювентус" - "Верона" баҳси Жижи учун туринликлар таркибидаги сўнгги ўйин бўлади.




