"Монако" ўз мухлисларининг харажатларини қоплаб беради

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 14:56
"Монако" раҳбарияти ПСЖга қарши Франция чемпионатининг 33-тур учрашувига борган мухлислар харажатини қоплаб беришга қарор қилди.

Монегасклар ушбу баҳсда 1:7 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Харажатлар қопланиши борасида тўлиқ маълумотни "Монако" шу ҳафта эълон қилади.

ПСЖ йирик ғалаба туфайли Франция чемпионига айланди.

Франция чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com