«Монако» Фалькаони 12 миллион фунт эвазига ижарага беришга тайёр

Narzulla Saydullayev
18 авг 2014, 08:15
«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа клубга ўтиши мумкин.
28 ёшли колумбиялик футболчига «Реал» ва «Ливерпуль» клублари қизиқишмоқда.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, «Монако» Фалькаони  «Реал»га сотишни истамади, сабаби мадридликлар трансфер пулларини бўлиб бўлиб тўламоқчи бўлишди.

Монегасклар футболчини бошқа клубга 12 миллион фунт эвазига ижарага беришга тайёр.

Вазиятни «Ливерпуль» кузатиб бормоқда. Агар ўтиш амалга ошса Фалькао ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru