«Монако» Эл-Шааравини «Милан»дан сотиб олмаслик учун бошқа ўйнатмайди

Aziz Tukhtamuradov
30 дек 2015, 21:52
«Монако» Стефан Эль-Шааравини «Милан»дан сотиб олмасликка қарор қилди.

Маълум бўлишича, монаколиклар 23 ёшли футболчини сотиб олмасликка қарор қилганлар. Шу сабабли, у жамоа сафида бошқа майдонга тушмайди.

Чунки, футболчининг ижара шартномасида агар у "Монако"да 25 та расмий ўйинда майдонга тушадиган бўлса клуб футболчи трансферини тўлиқ 13 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлади.

Италиялик футболчи эса ушбу мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello sport