Миньоле: "Ливерпуль" "Хоффенхайм"га мағлуб бўлиш учун кучли тўртликка курашмади"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2017, 17:43
"Ливерпуль" посбони Симон Миньоле "Хоффенхайм"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк учрашуви (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Ливерпуль"да фақат бир ўйин услуби бор - ҳужум қилиш. Биз кўп гол уришга қодирлигимизни биламиз ва ўз услубимизга содиқ қоламиз. Ўйинга тайёр эдик ва яхши ўйин кўрсатдик.

Сиз диққат марказида бўлганингизда ва АПЛ ҳамда Чемпионлар лигаси ўйинларини юқори савияда ўтказаётганингизда, сизни синдириши мумкин бўлган воқеа юз беради. Бунга дош бериш учун кучли бўлиш керак. Биз "Хоффенхайм"га мағлуб бўлиш учун йил бўйича кучли тўртлик учун курашганимиз йўқ" - дейди Миньоле.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›