“Милан”нинг икки футболчиси дербини ўтказиб юбориши мумкин

Eldor Akmurzayev
2 фев 2022, 11:30
Бу ҳақда Sky Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Милан” форварди Златан Ибрагимович ҳамда ҳимоячи Фикайо Томори жароҳатидан тўлиқ тикланишга улгурмаган. Франк Кессье Африка Кубогидан қайтган бўлса, Анте Ребич тузалиб, жамоавий машғулотларга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” – “Милан” ўртасидаги баҳс 5 февраль куни соат 22:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Italia