

"Милан" "Аталанта"дан Марко Спортьелло, "Челси"дан Рубен Лофтус-Чик ва "Лацио"дан Лука Ромеро трансферларидан сўнг яна 5 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбага кўра, "россонери" жамоасини икки ярим ҳимоячи, ўнг қанот вингери, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчи билан кучайтиришни режалартирмоқда.
"Милан" келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнайди.



