"Милан" Рангникка трансферлар учун катта маблағ тақдим қилади

Mirjalol Normatov
5 апр 2020, 16:13
"Милан" раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийи бўлиши кутилаётган Ральф Рангникка қулайликлар яратишга интиляпти.

"La Gazzetta Dello Sport" хабарига кўра, Милан клуби германиялик мутахассисга трансферлар учун 75 млн евро тақдим қилади. Шунингдек, сотиб юборилган футболчилардан тушган маблағ ҳам янгиларни олиб келиш учун ишлатилади.

Яқин вақтлар ичида "Милан" Рангник билан музокараларни давом эттиради. Агарда Ральф таклифга рад жавобини берса, "Милан" Лучано Спаллетти билан музокараларни бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta Dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›