"Милан" "Манчестер Сити"га таклиф тайёрламоқда

Mirjalol Normatov
22 авг 2021, 18:48
"Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва "Милан" қизиқишлари доирасида.

"A Bola" хабарига кўра, "россонери" футболчининг икки йиллик ижараси учун 17,5 миллион евро тўлашга тайёр. Ушбу муддат якунлангандан кейин португалиялик футболчи 35 миллион евро эвазига миланликларнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин бўлади.

Шу орқали футболчининг трансферидан "шаҳарликлар" 52,5 миллион евро ишлаб олади. 2017 йили клуб уни сотиб олиш учун "Монако"га 50 миллион евро тўлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: A Bola