

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "россонери" данияликка 2 йиллик маоши яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда. Унда футболчининг йиллик маоши 1,2 миллион евродан 1,5 миллион еврога кўтарилади.
Симон 2020 йилдан буён "Милан" таркибида ҳаракат қилмоқда. Шу вақт мобайнида у 58 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



