"Милан" Гаттузо ўрнига тўрт мутахассисни кўриб чиқмоқда

Aslanov Jasurbek
30 апр 2019, 14:22
"Милан" раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, бу жой учун асосий икки даъвогар сифатида "Рома" собиқ устози Эусебио Ди Франческо ва Жан Пьеро Гаспери ҳисобланмоқда. "Милан"дагилар ушбу мутахассисларнинг ёшлар билан ишлаш сифатини ҳурмат қилишади.

Кенгайтирилган рўйхатда Леонарду Жардим ("Монако") ва Марко Жампаоло ("Сампдория") ҳам бор.

Олдинроқ, "Милан" Гаттузони ўрнига "Челси" устози Маурицио Саррини олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›