"Милан" Далотни МЮдан харид қилмайди

Alisher
2 мар 2021, 17:15
"Милан"да ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот жорий мавсум сўнггида Англияга қайтади.

"Россонерилар" раҳбарияти ўйинчини "қизил иблислар"дан харид қилишмайди. Милан клуби боссларини Далотнинг жорий мавсумдаги ҳаракатлари қониқтирмади.

Диогу жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушди.

"Милан" 24 турдан сўнг 52 очко жамғарган ҳолда Италия А Серияси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›