

26 ёшли туркиялик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
"Биз Чалханоглу билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боряпмиз. Мен унинг қолишни хоҳлаётганига ишончим комил, шу сабаб энди музокаралар учун вақт. Хаканни қолдиришни хоҳлаймиз", - дейди Пиоли.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Милан" либосида 20та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 9та ассист қайд этди.



