"Миддлсбро" "Арсенал" форвардини ижарага олди

Alisher
12 янв 2022, 17:16
"Арсенал" Фоларин Балогун ижара асосида "Миддлсбро"га ўтганини эълон қилди.

20 ёшли форвард янги жамоасида 2021/22 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказади.

Балогун 2021/22 йилги мавсум "Арсенал"нинг бош жамоасида 4та ўйинда майдонга тушди.

Форвард "канонирлар"нинг ёшлар жамоасида 13та ўйинда ҳаракат қилиб, 15та гол ва 3та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: arsenal.com