

Бекободликлар трансфер бозорининг сўнгги кунларида ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олмоқчи. Гап шундаки, «Машъал»нинг иқтидорли посбони Жавоҳир Илёсовга «Металлург» жиддий қизиқмоқда. Шу боис «газчилар» 24 ёшли дарвозабонни бир йилга ижара асосида супер лига жамоасига бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Машъал» яна бир футболчиси - Зафар Тўраевни ҳам бекободликларга ижарага беришни маъқул топганди.




