

Родри илгари Ла Лигада ўйнаган.
"Шубҳасиз, Месси. Криштиану ҳеч қандай табиий иқтидорсиз Мессига тенглаша олди. Аммо уларга қарши ўйнаганлар фарқни тушунишади.
Биз Криштианунинг жарима майдончасига киришини хоҳламасдик, чунки бу жуда хавфли. Лекин Месси ҳар доим жарима майдончасига кириб, бизга кўплаб муаммолар келтириб чиқарарди. Месси тўпни қабул қилганида сиз хавф борлигини ҳис қилиб турардингиз. Унга қарши ўйнай бошлаганимда, ундан тўпни олиб қўймоқчи бўлардим, аммо у доим мени четлаб ўтарди", – деди Родри.
Родри ушбу мавсум 3 та ўйинда майдонга тушди ва хочсимон боғламини узиб олди.



