Месси: "Оддий одамлардек вақтимни оилам билан ўтказмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
30 май 2018, 10:02
"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳаддан ташқари кўп эътибор туфайли қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида айтиб берди.

"Одамларнинг менга бўлган муносабатидан миннатдорман, аммо баъзида эътибордан четда бўлишни истайман. Айниқса оилам билан бўлганимда. Оддий одамдек улар билан вақт ўтказишни хоҳлайман.

Буюмлар харид қилишни яхши кўраман, аммо шопингни эмас, чунки кўплаб харидларимни интернет орқали амалга ошираман. Катта эътибор туфайли хотиним ва болаларим билан дўконга чиқа олмайман. Қаергадир борсам, буни тез амалга ошираман" - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Pasion por el futbol