Мбаппе “Ман Сити”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими?

Eldor Akmurzayev
4 май 2021
ЕЧЛ 1/2 финали доирасида “Манчестер Сити” – ПСЖ ўртасидаги жавоб учрашуви 5 майга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Журналист Жюльен Мейнард хабар беришича, парижликлар форварди Килиан Мбаппе мазкур баҳсни захирадан бошлайди. У ўтган ҳафта жароҳат олган ва шу туфайли Лига 1'дан ўрин олган “Ланс”га қарши ўйин (2:1)ни ўтказиб юборганди.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги учрашувда Пеп Гвардиола шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Telefoot