Маунт - "Челси"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

Alisher
18 май 2021, 17:38
"Челси" мавсумнинг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

Бу номга ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт муносиб кўрилди. Овоз бериш мухлислар ўртасида тўққиз ой давомида ўтказилди.

"Маунт кўплаб овозларга эга бўлган ҳолда, яққол ғолибга айланди", - дейилади "Челси" хабарида.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›