Массимилиано Аллегри: "Сити" гуруҳимиз фаворити"

Aziz Tukhtamuradov
14 сен 2015, 19:32
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳимиз қийин. Ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган барча ўйинларда очко тўплашимиз лозим. "Манчестер Сити"ни ортиқча таърифлаб ўтириш шарт эмас. "Севилья" эса икки маротаба Европа Лигаси ғолиби бўлган. Ўйинларни Манчестерда бошлаймиз ва у ерда очко қўлга киритсак ажойиб бўларди.

"Сити" гуруҳимизнинг асосий фаворити. Умуман, улар турнир фаворитларидан бири. Мақсадимиз, яна Италия кубоги ва чемпионатини ютиш. Бундан ташқари ЕЧЛда ҳам ўзимизни кўрсатмоқчимиз", - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net