"Машъал": Икки футболчимиз ОТЖ йиғинига жалб этилди

Aziz Tukhtamuradov
18 авг 2015, 18:20
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.

Виктор Жалилов бошчилигида олимпиячиларимиз 27-28 август кунлари Тошкентда икки кунлик қисқа йиғин ташкил этишади. Шундан сўнг, тайёргарликлар Словакия мамлакатига кўчади. Европадаги машғулотлар 9 сентябрга қадар давом эттирилади.

Ушбу йиғинларга “Машъал” ФКга тегишли икки нафар футболчи жалб этилди. Булар: ярим ҳимоячилар Сирожиддин Раҳматуллаев ва ҳужумчи Шоҳруҳ Достонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатар мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcmashal.uz