"Машъал" бугун Муборакда йиғин бошлади

Narzulla Saydullayev
26 фев 2017, 20:19
Янги мавсумга тайёргарликни олиб бораётган «Машъал» жамоамиз бугун Муборакда ўзининг дастлабки машғулотини бошлади.

Жамоа асосан енгил машқларни ўтказди, таркибга жалб этилган янги футболчилардан Бобур Қосимов, Абдуллоҳ Олимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Сардор Раҳмонов,  легионерлардан Умеджон Шарипов (Тожикистон) ва Игорь Тимонюк (Беларусь)  жамоа билан биргалар. Александр Хомяков шогирдлари янги мавсум бошлангунга қадар тайёргарликни Муборакда олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз жамоа Олий лиганинг кетма-кет икки турини Муборакда ўтказади. Дастлаб 3 март куни «Локомотив» жамоа меҳмони бўлса 10 март куни эса «Металлург» «Машъал» синовидан ўтади. Хабарингиз бор олий лигамиз 3 март куни старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz