Марсело: "Бэйл ҳали ҳам испанчани билмайди"

Mirjalol Normatov
12 фев 2019, 21:23
"Реал" ҳимоячиси Марселонинг айтишига кўра, Гарет Бэйл испанчани билмайди.

Бэйл 6 йилдан буён "Реал"да ўйнамоқда.

"Роналду билан муносабатларим жуда яхши бўлган. У билан бирга 9 йил ўйнадим. Унинг кетгани эса ачинарли.

Кико Касильянинг "Лидс"га кетгани ҳам аламли. У кийиниш хонасида менинг тўғримда ўтирарди. Ҳар доим ундан "Кико, ишларинг қандай?" деб сўрардим. Энди менинг тўғримда ҳеч ким ўтирмайди.

Ён томонимда эса Бэйл ўтиради. У ҳали ҳам испанчани билмайди, фақатгина инглизча. У билан имо-ишоралар ёрдамида гаплашамиз", - деди Марсело.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›