

"Поль Погба борасида "Манчестер Юнайтед"дан ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ. Бу трансфер муҳокама қилингани йўқ", - дейди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, Англия матбуоти Поль Погбани 125 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтаётгани ҳақида бонг уришаётганди.
"Ювентус" раҳбарияти эса бир неча маротаба Погбани ҳеч қаерга қўйиб юбормасликлари ҳақида айтиб ўтишган.



