Маркос Рохо: "МЮ" – фантастик жамоа"

Omonjon To`xtamirzayev
19 авг 2014, 05:55
Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ҳимоячиси Маркос Рохо "Манчестер Юнайтед" таркибига ўтаётганини тасдиқлади.

– "МЮ" – фантастик жамоа ва бу орзумнинг амалга ошиши. Мен Верон ("МЮ"нинг собиқ футболчиси) билан ушубу трансфер тўғрисида гаплашиб кўрдим ва у менга рози бўлишим кераклигини айтди.

"Спортинг"ни тарк этишим жуда қийин", – таъкидлади Рохо.

Аввалроқ, "МЮ" "Спортинг" клубига 24-ёшли аргентиналик ҳимоячи учун 20 миллион евро ва ярим ҳимоячи Нанини ижарага бериши ойдинлашганди.

Бугун Рохо Манчестер шаҳрига йўл олади ва у ерда "МЮ" билан "4+1" кўринишидаги шартномани имзолаши кутилмоқда.

"Қизил иблислар"нинг Португалиянинг "Спортинг" жамоасидан навбатдаги хариди омадли бўлармикин, Рохо жамоа ўйинига жозиба олиб кира оладими? Бунга вақт жавоб беради.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru