

"Айни дамда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири - "Реал"ни ҳурмат қиламиз. Бироқ биз - "Ливерпул"миз. Биз ҳам кучли жамоамиз ва дунёдаги барча жамоаларни мағлуб этишга қодирмиз.
Таркибимизда барча футболчилар гол уришни уддалайди. Олдинги ўйинларимиз орқали ҳеч қайси жамоадан қўрқмаслигимизни кўрсатдик", - деди Мане.


