«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди

Khoja
6 мар 2025, 09:51
«Манчестер Юнайтед» жамоаси Европа лигаси 1/8 финали олдидан таркибда йўқотишларга учради.

ESPN хабарига кўра, «Реал Сосиедад»га қарши Испанияда ўтадиган ўйин олдидан жамоанинг яна икки аъзоси – Харри Магуайр ва Мануэль Угарте сафдан чиққан. Футболчилар «Фулҳэм»га қарши кубок баҳсидан кейин сафдан чиққан.

«Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини бугун «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади. Учрашув 22:45 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: ESPN