

МЮ ҳимоячилари Ҳарри Магуайр ва Люк Шоу жамоавий машғулотларга киришишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Ҳар икки футболчи 1 ойга яқин майдонга туша олмади. Улар жамоа билан Англия Кубоги доирасидаги "Ньюпорт"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ улар унда иштирок эта оладими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.
"Ньюпорт Каунти" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви 28 январь куни бўлиб ўтади.



