

Манкунианликлар "Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайрдан умидини узди ва энди "Барселона" ҳимоячиси томон юзланмоқдалар.
"Telegraph" нашри журналисти Алан Никсоннинг хабарига кўра, МЮда музокара ўтказувчи мутахассис Метт Жаж Минанинг трансфер ишларини якунлаш учун Барселонага учиб кетган.
Жаж у ерда "Барселона" футболчисининг агенти ва клуби раҳбарлари билан музокаралар олиб боради.
Маълумотларга қараганда, Минанинг трансфери 35 млн евро бўлиши мумкин.



