"Манчестер Юнайтед" Икардига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
6 янв 2022, 21:40
"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, Манчестер клуби қишки трансфер ойнасида Эдинсон Кавани ёки Антони Марсьяль жамоани тарк этган тақдирда аргенитанилк форвардни харид қилади. 

Олдинроқ "Ювентус" Икардини ижарага олиш ниятида эканлиги айтилганди.

28 ёшли Икарди ПСЖга 2019 йилда "Интер"дан келганди. Парижликлар футболчини дастлаб бир йилга ижарага олиб, кейинчалик 50 млн еврога тўлиқ равишда сотиб олишганди. 

Икарди ушбу мавсумда 20 ўйинда рақиблар дарвозасига 5 та тўп киритди. Ҳужумчининг шартномаси 2024 йилда тугайди. Transfermarkt портали уни 28 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L’Équipe