"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди

Sherzod Nurmatov
2 янв 2026, 19:59
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнаси учун янги устувор мақсадини белгилаб олди.

"Daily Mail" маълумотларига кўра, "қизил иблислар"нинг асосий мақсади — "Лейпциг" вингери Ян Диоманде. У ўзининг ажойиб тезлиги, дриблинги ва ҳужумдаги универсаллиги билан "Юнайтед" скаутларининг эътиборини тортган.

Футболчи учун кураш кескин бўлиши кутилмоқда. "Қизил иблислар"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Бавария" ҳам вингерни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу эса эҳтимолий битим нархи ва шартларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. "Лейпциг" Диоманде атрофидаги қизиқиш ошиб бораётганини яхши билади ва уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

"Юнайтед"нинг Диомандега бўлган қизиқиши ҳужум чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан боғлиқ. Жошуа Зиркзее "Рома"га ижара асосида, мажбурий сотиб олиш шарти билан ўтишга яқин. Шунингдек, Кобби Майну "Наполи"га ижарага кетиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Диоманде жорий мавсум Германия жамоаси сафида 16 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›