"Манчестер Сити" ёзда 300 млн. фунт сарфлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 май 2017, 14:16
"Манчестер Сити" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфламоқчи.

"Шаҳарликлар" 43 млн. фунт эвазига "Монако" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани харид қилишга улгуришди.

"Манчестер Сити" ёзда янги футболчилар учун 300 млн. фунт сарфлашни режалаштирмоқда. Инглиз клуби харид қилиши мумкин бўлганлар рўйхатига Кайл Уолкер ("Тоттенхэм"), Бенжамен Менди ("Монако"), Эмерик Лапорт ("Атлетик") ва Маркиньос (ПСЖ) киради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›