"Манчестер Сити" собиқ дарвозабони фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин

10 янв 2020, 22:30
"Бёрнли" клуби дарвозабони Жо Харт МЛСна йўл олиши мумкин.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, 32 ёшли англиялик дарвозабонга "Миннесота Юнайтед" клуби даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ Хартга "Интер Майами" жамоасидан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жо Харт 2006-2018 йилларда ҳуқуқий жиҳатдан "Манчестер Сити" клубига тегишли бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic