"Манчестер Сити" жазоланди

Mirjalol Normatov
19 дек 2023, 20:13
"Манчестер Сити" футболчилари АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйин якуни арафасида ҳакамлар билан тортишиб кетганди.

Натижада "шаҳарликлар" Англия ФА томонидан жаримага тортилди.

3 декабрь куни бўлган учрашувда "Этихад"да томонлар 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганди. Баҳс якуни арафасида баҳсли ҳолат юзага келганди.

Қўшиб берилган дақиқаларда Жек Грилиш рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганида бош ҳакам Саймон Хупер ўйинни тўхтатиб, "Сити" фойдасига жарима зарбаси белгилаганди.

Бунга "шаҳарликлар" футболчилари кескин танқид билдиришди ва ҳакамга қаттиқ гап-сўзлар айтишди. Натижада Англия ФА клубни жазолашга қарор қилди. Унга кўра, "Манчестер Сити" 120 минг фунт жаримага тортилди.

Айни дамда 4-ўринни эгаллаб турган "Сити" пешқадам "Арсенал"дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›