

Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи "Атлетико" форварди Антуан Гризманнинг Каталония клубига ўтишидан ҳавотирда.
Агар франциялик кўк-анорранглилар сафига қўшилса, Малком клубни тарк этишга қарор қилиши мумкин.
Малком 2018 йилнинг ёзида "Бордо"дан "Барселона"га ўтган эди. Жорий мавсум у ЛаЛиганинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.



