

Каталония клуби Малкомга ўз қарорини маълум қилди. Унга кўра, бразилиялик вингер клубни тарк этади. Малкомнинг қарори ҳақида эса ҳозирча бирор маълумот берилмаган. Малком ўтган мавсум клуб сафида 24 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Унинг хизматларига “Эвертон” қизиқиб қолган. Мерсисайд клуби Малком учун 35 млн евро тўлашга тайёр.



