

Унинг фикрича, бу ички тартиб-интизом ва кийиниш хонасидаги муҳит учун муҳим қадам бўлади.
Ўтган қийин мавсум ва кадрлар ўзгаришидан сўнг Рубен Аморим жамоанинг ички тузилмасини янгилаш курсини белгилаб берди. Хусусан, у 6 нафар футболчидан иборат янги сардорлар кенгашини тақдим этди:
"Энди бизда янги етакчилар гуруҳи бўлади – бу жуда муҳим.
Унга Бруну Фернандеш, Лисандро Мартинес, Ҳарри Магуайр, Диогу Далот, Том Хитон ва Нуссаир Мазрауи киради", – деди Аморим.



