

26 ёшли футболчи Миланга келганидан сўнг 104 килограмм вазнга эга эди, аммо у тезда формага қайтишга улгурди.
Ромелу диетага амал қилган ҳолда қовурилган маҳсулотлар, моцарелла ва алькогол ичимликлар ўрнига, сабзавотлар, курка ва товуқ гўштларини истеъмол қилишни бошлаган.
Форвард Италия чемпионати 1-тур доирасида "Лечче"га қарши учрашувда гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" 2-тур доирасидаги "Кальяри"га қарши ўйинни 1 сентябрь куни ўтказади.



