Луи ван Гал: "МЮ футболчиларини жамоанинг давомий мағлубияти ғазаблантирди"

Aslanov Jasurbek
4 янв 2016, 14:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Суонси"га қарши баҳс (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Жамоамизга бўлган босим камаяди деб ўйлайман, ўйинимиз ҳам яхшиланади, аммо бу гол урилишига боғлиқ. Жамоамиз голли вазиятларни доимо яратиб келяпти.

"Манчестер Юнайтед" футболчиларини жамоанинг мағлубиятли серияси ғазаблантирди. Улар бунга кўникишмаган.

Мен ҳам кетма-кет тўртта ўйин мағлуб бўлишга ўрганмаганман. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Бу ноодатий вазият. Футболчилар ғазабда ва вазиятни ўнглашмоқчи" - дейди голландиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›