

«Клуб мен билан 3 йиллик шартнома тузишни истаганди. Мен эса 2 йилни истагандим. Шу боис янги мавсумда ҳам шу ерда бўламан.
Охирги ярим йилда ҳар ҳафтада мени "ишдан бўшатишмоқда". Шунга қарамай ҳамон клубдаман. Қайси клубда ишласам ҳам миш мишлар бўлган. Ўтган йил тўртинчи бўлгандик, ҳозир бешинчи ўриндамиз, мавсумни 3-поғонада тугатишимиз мумкин. Англия кубоги финалига чиқдик. ЕЧЛда қатнашдик. Ўтган мавсумда буларнинг ҳеч бири бўлмаганди», – дейди ван Гал.



