Лопетегига Эррера керак

Mirjalol Normatov
22 июн 2018, 14:18
"Реал" "Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эрреранинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"AS" хабарига кўра, унинг сотиб олинишини "Реал"нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги истамоқда. Мураббий Эррера билан олдин "Порту"да бирга ишлаган.

"Реал" футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Эрреранинг трансфер нархи 20 млн евро бўлиши кутилмоқда. 28 ёшли футболчининг Португалия клуби билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›