Лопетеги: "Испан футболининг ажойиб авлоди бор"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2016, 12:12
"Порту" собиқ устози Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллагани борасида фикр билдирди.

"Висенте дель Боске Испания футболига берган ёрдамидан фойда чиқаришга ҳаракат қиламиз. Футбол тўхтаб қолмайди ва ортга қайтмайди. Аввалги натижаларимиз билан фахрланамиз, аммо келажакка қараймиз.

"Порту"даги тажриба менга кўп нарсаларни ўргатди. Бу вақт ичида анча тажриба тўпладим. Бу мураббийлик қарорларимга таъсир қилади деган умиддаман.

Испан футболининг ажойиб авлоди бор. Биз яна инсонларни илҳомлантириб, Испанияни жаҳон футболи етакчилигига қайтарамиз" - дейди Лопетеги.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca