

Биласизми, Хулен Лопетеги "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Кастилья"да тўп тепган Лопетеги асосий жамоа таркибида фақат бир марта майдонга тушган. 1990 йилги Мадрид дербиси 3:3 ҳисобида якунланган.
Фаолияти давомида посбон "Барселона" шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Хулен Лопетеги фаолиятининг ўзига хос жиҳати: "Кастилья" вакили, "Реал Мадрид" футболчиси, "Кастилья" устози, "Реал Мадрид" бош мураббийи.


