«Локомотив М» Арини ижарага олди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2017, 08:50
«Краснодар» ҳужумчиси Ари «Локомотив»га ўтди.

Москва клуби 31 ёшли бразилиялик футболчини 15 июнга қадар ижарага олди. Клуб ижара муддати тугагач уни сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас.

Ари «Краснодар»га 2013 йил «Спартак»дан кўчиб ўтганди. Краснодарликлар сафида у 114та ўйинда 34та гол урди ва 18та голли пас берди.

«Локомотив» сафида Ари 90-рақамда ўйнайди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fckrasnodar.ru