
Бугун ПФЛ расмий сайтида Тартиб-интизом қўмитасининг қарори чиқди ва унга кўра, Аҳмадалиев иккита ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. Ҳозирча иккита ўйиннинг биттаси ўтиб бўлди, яъни Сардор "Пахтакор" ўринбосарлари билан кечган учрашувда иштирок этмади. Бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" билан баҳсда ҳам у майдонга туша олмайди. "Локомотив" ўринбосарлари 8-турда "Андижон"ни қабул қилишади. Мана шу ўйинга келиб Сардор Аҳмадалиев тўп тепиш имкониятига эга бўлади.