"Локомотив" – "Бунёдкор". Либослар ранги танланди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2018, 12:58
Биласиз, эртага "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор" жамоасига қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, эртанги баҳсни жамоалар қандай рангдаги либосда ўтказишига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, "Локомотив" аъзолари қизил-яшил рангдаги формада майдонга чиқади. "Бунёдкор" футболчилари эса оқ рангли либосда ўйинни ўтказишади.

"Локомотив" – "Бунёдкор" ўйини эртага Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтказилади. Учрашув соат 21:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›