“Ливерпуль” сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозониш бўйича АПЛ рекордчиси

Eldor Akmurzayev
31 мар 2019, 22:59
АПЛнинг 32-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Тоттенхэм” устидан иродали ғалабага (2:1) эришди.

Ушбу ўйиннинг 89-дақиқасида рақиб ҳимоячиси Тоби Алдервейрелднинг автоголи “қизиллар”нинг муваффақиятига сабабчи бўлди.  “Ливерпуль” АПЛ тарихида 89-дақиқадан кейин гол уриб, зафар қозониш борасида АПЛ рекордчиси ҳисобланади. Улар чемпионатда 33 марта шу тақлид ғалабаларни қўлга киритган 

Мерсисайдликлардан кейинги ўринларда эса “Арсенал” (25та), “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” (иккаласида 22тадан), “Челси” (21) клублари турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›