"Ливерпуль" Рэмзи билан шартнома имзоламайди

Alisher
26 мар 2021, 16:34
"Ливерпуль" раҳбарияти уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи билан музокаралар олиб бормаяпти.

Футболчи ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартирмоқчи, аммо англияликлар футболчи билан шартнома имзоламоқчи эмаслар.

30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano