"Ливерпуль" "Майнц" посбони Кариусга қизиқиш билдиряпти

Aslanov Jasurbek
14 май 2016, 10:12
"Ливерпуль" "Майнц" дарвозабони Лорис Кариусни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Трансфер футболчининг шартномасида кўрсатилган 10 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Кариус хизматларига қизиллар устози Юрген Клопп қизиқиш билдиряпти. Лорис "Майнц" билан шартнома тузаётганда гранд клубига ўтишни ният қилиб, битимда бадал пули бўлишини сўраган эди.

22 ёшли дарвозабон жорий мавсумда Бундеслиганинг 33 учрашувида 42 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Express